Трактор ва автомобилларнинг турғунлиги
Ҳар бир ҳайдовчи автомобил “чамбарагини” тутар экан унинг ҳаракатланишга яроқли эканлигини текшириб кўриши лозим. Бундан ташқари ўзи бошқараётган транспорт воситасининг турғунлигини яхши тушуна билиши мақсадга мувофиқдир. Бугун 16 апрел 2017 йил 08:30да “Трактор ва автомобиллар” кафедраси доценти Умиров Ношир Тухтабоевичнинг “Трактор ва автомобилларнинг турғунлиги”мавзусида 3 курс талабаларига Очиқ маъруза тақдим этди. Маърузада кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. Доцент ўз маърузасида талабаларга қуйидаги маълумотларни режа асосида бирма-бир тушинтириб ўтди:
Қишлоқ ва сув хўжалиги юкларини ташиш ҳажмининг кўп қисмини ғилдиракли ва занжир тасмали тракторлар ёрдамида амалга оширилади. Ғилдиракли тракторларни йиллик фойдаланиш ишларини тақсимланиши шуни кўрсатадики, умумий иш вақтини 50% дан ортиғи транспорт ишларини бажаришга сарфланади.
Трактор ва автомобилларни турғунлиги уларни бўйлама ва кўндаланг нишабликларда ағдарилмай ишлай олиш хусусияти билан таснифланади. Трактор ва автомобилларни ағдарилмасдан тураоладиган энг катта (сўнги) баландлик ёки пастлик бурчагини чегаравий статик баландлик ёки пастлик бурчаги деб атаб alim ҳарф билан белгиланади.
Агар ғилдиракли тракторни бўйлама текисликда олдинги ғилдираклари трактор оғирлигидан тўлиқ юксизланганда уларга ер томонидан таъсир қилувчи реакция кучи Уп=О бўлса трактор ағдарилиб кетади. Бунда тракторни барча оғирлик юкламаси орқа ғилдираклар томонидан қабул қилинади ва уларга ер томонидан таъсир қилувчи реакция кучи Ук=Gcosalim бўлади.
Оғирлик кучини ерга параллел йўналган ташкил этувчиси Gsinalim таъсирида трактор ғилдираклари пастликка юмалаб кетмоқчи бўлади. Бу ҳолат бўлмаслиги учун тракторни орқа ғилдиракларига Рт тормоз кучи таъсир қилади.
Ўқув-методика бошқармаси методисти Мафтуна Тошева ахбороти